Бугун “Бунёдкор”нинг Гана терма жамоасига қарши ўйини 18:00да бошланади

 

Хабарингиз бор, айни пайтда Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби БААда машғулотлар олиб бормоқда.

Йиғин давомида “қалдирғочлар” ўртоқлик ўйинлари ўтказишни ҳам канда қилишмаяпти. Сергуй Лушчан бошқчилигидаги жамоа БААдаги дастлабки ўртоқлик ўйинини “Аш Шааб” клубига қарши ўтказишди. Унда “Бунёдкор” Вадим Чемиртан ва Шаҳзодбек Нурматов голлари эвазига 2:1 ҳисобида зафар қучганди.

Бугун эса “Бунёдкор” ўзининг иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади. “Қалдирғочлар”га Гана миллий терма жамоаси рақиблик қилади. Беллашув “The Sevens” стадионида маҳаллий вақт билан 17:00да (Тошкентда 18:00 бўлади) бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!