Тезкор хабар. "Бунёдкор” клуби Гана терма жамоаси билан куч синашади
8 Январ 09:15 | 1080

Хабарингиз бор Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси янги мавсумга тайёргарлик доирасида БААда 7-21 январь кунлари йиғин ўтказиш учун жўнаб кетган эди.

Икки ҳафта давом этадиган бу хорижий йиғин пайтида, қалдирғочлар Шотландия Премьершипи иштирокчиси, “Абердин” клуби билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Шунингдек, улар Саудия Арабистонининг “Ал Файсалий” жамоаси билан ҳам ўртоқлик ўйин ўтказиш борасида келишиб олган.

Бундан ташқари, БААдаги машғулотлар давомида бир нечта хорижий жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил этилади. Жумладан, улар 2017 йилги Африка Миллатлар Кубогига тайёргарлик кўраётган Гана терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказади.

Барча футбол мухлисларига таниш бўлган мураббий Аврам Грант қўл остида тўп сураётган “Африка юлдузлари” 10 январь куни Дубайдаги “Sevens” стадионида “Бунёдкор” клубига қарши майдонга тушади.

Маълумот ўрнида, Гана терма жамоаси Габон давлатида ташкил этилаётган ХХХИ Африка Миллатлар Кубогининг гуруҳ босқич доирасида Уганда (17 январь), Мали (21 январь) ҳамда Миср (26 январь) терма жамоалари билан куч синашади.

Тарихга назар

2 Июль, 2010 й. Жаҳон Чемпионати 2010. Чорак финал. Уругвай - Гана

Луис Суарезга ҳақиқий машҳурликни туҳфа этган 11 метрлик зарба.

2010 йилги Жаҳон Чемпионати Гана терма жамоасига қарши чорак финал учрашувида Уругвай терма жамоаси аъзоси Луиз Суарез ўйиннинг 120 дақиқасида ўз дарвозасига кириб кетаётган тўпни атайлаб қўл билан қайтарган эди.

Бироқ Гана терма жамоаси сардори Асамоа Гян белгиланган 11 метрлик жарима зарбани аниқ амалга ошира олмаган ва ўйиннинг асосий вақти 1-1 ҳисоби билан тугаган эди.

Пеналтилар сериясида эса, Уругвай терма жамоаси 4-2 ҳисоби билан ғалаба қозонган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002