“Бухоро” мухлислар клуби етакчиси лавозимидан бўшатилди
Хабарингиз бор, бир неча кун олдин "Бухоро" клубида бош мураббий, маслаҳатчи ва бошқалар ўз лавозимларидан озод этилганди. Энди эса фан-клуб раиси ҳам ишдан олинди.
Бир неча йил мобайнида “Бухоро”да фан-клуб раиси сифатида фаолият юритган Ориф Асадов лавозимидан бўшатилди.
Ориф Асадов мухлисларни янада жипслаштириб, жамоани барча ўйинларда қўллаб-қувватлаб турган ёши улуғ мухлис эди.
Бу ҳақда клуб мухлислари сайтимизга маълум қилишди.
Фикрлар