"Челси" Контенинг маошини оширмоқчи

27 май, 10:55 192

Жорий мавсум “Челси” билан Англия чемпионлигини қўлга киритган Антони Конте “аристократлар” билан келишувни узайтиришга яқин турибди.

The Telegraph нашрининг хабар беришича, клуб раҳбарияти италиялик мутахассисга жорий мавсум кўрсатган самарали фаолияти учун маоши оширилган янги шартнома таклиф қилади. Унга кўра Конте “Челси”дан йилига 9,6 млн фунт маош олади.

Эслатиб ўтамиз, Конте лондонликлар билан 2016 йилдан буён ишлаб келмоқда. У дебют мавсумидаёқ АПЛ чемпионлигини қўлга киритди. Бундан ташқари жамоани ҳали “Арсенал”га қарши Англия лига кубоги финал баҳси ҳам кутиб турибди.

Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоадоши "Челси"дан кетмоқчи эмас>>>

Ҳеч қандай фалсафага ҳожат йўқ: "Челси" нима учун чемпионга айланди?>>>