"Челси" ҳимоячиси мавсумни Чемпионшипда ўтказадиган бўлди

Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси Фикайо Томори “Халл Сити”га кўчиб ўтди.

Берилган маълумотларга кўра 19 ёшли футболчи мавсум сўнггига қадар Леонид Слуцкий жамоасига ижарага берилган.

Қайд этиш лозимки, Томори жорий ёз ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган Англия терма жамоасининг асосий футболчиларидан бири бўлган эди. У ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Брайтон” клуби сафида ижара асосида ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!