Денис Истоминнинг "Ролан Гаррос"даги биринчи рақиби ким?

28 май, 14:09 379

Денис Истоминнинг

 

 

"Катта Дубулға" туркумига кирувчи Франция очиқ чемпиони - "Ролан Гаррос" турнирида иштирок этадиган мамлакатимизнинг энг кучли ракетка устаси Денис Истомин дастлабки учрашувини кимга қарши ўтказиши айниқ бўлди.

Қуръа натижасига кўра, ҳамюртимиз биринчи даврада ўзидан ўн ёш кичик бўлган америкалик Эрнесто Эскобедо билан рақобатлашади. Учрашув 29 май куни бўлади.

Бу икки теннисчи шу кунга қадар ўзаро тўқнаш келмаган.

Денис Истомин "Катта Дубулға" туркумининг дастлабки мусобақаси - Австралия очиқ чемпионатида ажойиб ўйинлари билан мухлислар эътиборини қозонган эди. Ўшанда ҳамюртимизнинг мураккаб баҳсда Новак Жоковични мағлубиятга учратгани чемпионатнинг энг кўп муҳокама қилинган воқеаларидан бири бўлганди.

Бу гал ҳам ўзбекистонлик мухлислар Денис Истоминдан шиддатли ва ишончли ўйин кутмоқда.

SPORTS.uz