Дунёнинг энг қиммат дарвозабони эртага "Манчестер Сити"да кўрикдан ўтади

Лиссабоннинг “Бенфика” клуби дарвозабони Эдерсон Мораес эртага “Манчестер Сити”да тиббий кўрикдан ўтади. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Агар бразилиялик голкипер тиббий кўрикдан мувоффақиятли ўтса, “шаҳарликлар” у билан шартнома имзолайди. Таъкидлаш керакки, 23 ёшли дарвозабоннинг трансфери таҳминан 45 млн еврога баҳоланмоқда. Агар ушбу келишув амалга ошадиган бўлса, Эдерсон дунёнинг энг қиммат дарвозабонига айланади.

Маълумот учун, Эдерсон якунланган мавсум Португалия чемпионатида жами 27та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 12та тўп олиб чиққан.

Браводан оғзи куйган "Сити" ўзига янги дарвозабон топди>>>

"Манчестер Сити" Браво ўрнига супердарвозабон топди>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!