ЕЧЛ ва ЕЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси аниқланди

5 май,2017, 21:04 787

ЕЧЛ ва ЕЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси аниқланди

“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлди. “Атлетико”га қарши баҳсда “хет-трик”ка эришган португалиялик футболчига 82 % мухлислар овоз берган.

Унга бу борада рақобат кўрсатган “Реал”нинг собиқ, “Ювентус”нинг амалдаги ҳужумчиси Гонсало Игуаин эса бор-йўғи 18 % овоз тўплади. Маълумот учун Игуаин “Монако”га қарши баҳсда “дубль”га эришган эди.

“Лион”га қарши баҳсда “дубль”га эришган ва битта голли узатмани амалга оширган “Аякс” ҳужумчиси Бертран Траоре эса 90 % овоз билан Европа лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлди.