ЕЧЛда “Бавария”га энг кўп гол киритган футболчилар

14 апрель, 22:51 1550

ЕЧЛда “Бавария”га энг кўп гол киритган футболчилар

Куни кеча ЕЧЛ чорак финалида дастлабки ўйинлар бўлиб ўтди. “Реал” сафарда Криштиану Роналдунинг “дубль”и эвазига сафарда 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва португалиялик юлдузнинг “Бавария”га киритган голлари 6 тага етди. Биз эса шу муносабат билан, мюнхенликлар дарвозасини ЕЧЛда энг кўп ишғол этган футболчилар тўртлиги билан сизларни таништирамиз.

>>“Лион” – “Бешиктош” ўйинига оид фактлар

>>“Аякс” – “Шальке-04” ўйинига оид фактлар

>>“Сельта” – “Генк” ўйинига оид фактлар

4-5. Лионель Месси – 4 та гол

Лео “Бавария” дарвозасига 6 ўйинда 4 бор “йўл топган”. Жумладан 2008/09 йилги мавсумда Хосеп Гвардиола бошлиқ “Барселона” чорак финалда “Барселона” ўз майдонида 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратган ва аргентиналик супер юлдуз мазкур баҳсда “дубль”га эришган. Қолган икки гол эса 2014/15 йилги мавсум ярим финал дастлабки ўйинида киритилган. “Камп Ноу”да кечган баҳсда Месси Ноер дарвозасини икки бор нишонга олган. Эътибор қилган бўлсангиз Месси умуман “Альянц-Арена”да гол киритмаган.

>>“Андерлехт” – “Манчестер Юнайтед” ўйинига оид фактлар

3. Андрей Шевченко – 5 та

Шевченко эса “Милан”да ўйнаб юрган кезлари “Бавария” мухлислари ундан жуда ҳам хадиксирашар эди. Боиси, “Шева” мюнхенликлар дарвозасини ишғол этишни “хуш” кўрарди. Андрей 5 та голнинг фақатгина бирини пенальтидан киритган.

>> “Бавария” – “Реал” учрашувига оид фактлар

2. Филиппо Инзаги – 6 та

Умуман, “Милан” 2000-2010 йиллар давомида “Бавария”ни “назар писанд” қилмаган ва ҳар уччала сафар ҳам плей-оффда немисларни борт ортида қолдириб кетган. Буларда албатта, Инзагининг хиссаси ҳам бор. “Пиппо гол” деган лақабга эга бўлган собиқ ҳужумчи учун ўша вақтларда Оливер Кан дарвозасини ишғол этиш унчалик ҳам қийин бўлмаган.

1. Криштиану Роналду – 6 та

Роналду эса “Реал”га ўтганидан сўнг “Бавария” билан бешинчи бор ўйнамоқда ва бу ўйинларда 6 та бор гол киритиб, бир марта шерикларини голли узатма билан таъминлаган. Статистикага эътибор қаратадиган бўлсак, Роналду “Бавария”га гол урган баҳсларда якунда “дубль” қайд этган экан. Айтганча, 6 голнинг 1 таси пенальтидан киритилган.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади