Эден Азар икки ойга сафдан чиқди


Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар жароҳат олди ва Бельгия терма жамоасининг яқин вақт ичидаги учрашувларини ўтказиб юборади.

Футболчи ушбу жароҳатни миллий термасининг навбатдаги машғулотларидан бирида олган. Sky Sports нашрининг ёзишича, 26 ёшли футболчининг соғайиши учун 6 ҳафтадан 8 ҳафтагача вақт керак бўлади.

Бельгия термаси 5 июнь куни Чехия билан ўртоқлик ўйинини ўтказса, 9 июнь куни Эстония билан ЖЧ-2018 саралаш доирасида майдонга чиқади.

Ортда қолган мавсумда Азар “Челси” таркибида Англия чемпионига айланди. У барча мусобақаларда 43 ўйинда майдонга тушиб, 17 голга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!