Элнур Абдураимов ҳам таслим этилди. Кубаликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди

20 май, 06:29 878

Дунёнинг энг сара ҳаваскор боксчилари ўртасидаги жанглар давом этади. Жаҳон Бокс Сериялари (World Series of Boxing) чорак финал жавоб учрашувида иштирок этиш учун Гаванага ташриф буюрган "Uzbek Tigers" жамоаси вакили Элнур Абдураимов "Cuba Domadores" аъзоси Лазаро Алварезга қарши рингга кўтарилди.

60 кг вазн тоифасида ўтган ушбу жангнинг дастлабки раундида ҳамюртимиз уч карра Жаҳон чемпионига қарши муносиб тарзда қаршилик кўрсата олди. Бироқ кейинги раундларда боксчимиз имконият даражасида ҳаракат қила олмади ва кубалик боксчи жанг сўнггига қадар рингда устунлик қилиб турди.

Ҳакамларнинг якуний қарорига кўра, ушбу баҳс ғолиби кутилганидек Куба вакили бўлди.

Умумий ҳисоб

"Cuba Domadores" 4:3 "Uzbek Tigers"