Осиё чемпиони Жасурбек Латипов Кубада мағлуб этилди

20 май, 06:04 859

Осиё чемпиони Жасурбек Латипов Кубада мағлуб этилди

Ўзбекистонлик энг кучли боксчилардан таркиб топган "Uzbek Tigers" жамоаси Жаҳон Бокс Сериялари (World Series of Boxing) чорак финал жавоб учрашувида "Cuba Domadores"га қарши сафар учрашувини ўтказмоқда.

Қарама-қаршиликнинг дастлабки жанги Осиё чемпиони Жасурбек Латипов ҳамда Жаҳон чемпионатлари совриндори Ёсбани Вейтиа ўртасида бўлиб ўтди. Илк раунддаёқ ташаббусни мезбон боксчига бериб қўйган ҳамюртимиз кейинги раундларда ҳам вазиятларни ўз фойдасига ҳал қила олмади.

Ҳакамларнинг якуний қарорига кўра кубалик боксчи Ёсбани Вейтиа яққол устунлик билан ғалаба қозонди ва жамоалар ўртасидаги умумий ҳисобни тенглаштирди.

Умумий ҳисоб

"Cuba Domadores" 3:3 "Uzbek Tigers"