Жанг давомида устунлик қилган Бектемир Мелиқўзиев мағлуб этилди

20 май, 07:20 4468

Жанг давомида устунлик қилган Бектемир Мелиқўзиев мағлуб этилди

"Uzbek Tigers" вакиллари Жаҳон Бокс Серияларининг чорак финал жавоб учрашувида "Cuba Domadores" боксчиларига қарши жангларни бироз кутилмаган мағлубиятлар билан бошлашди. Дастлаб Жасур Латипов, сўнгра Элнур Абдураимов ва Шахрам Ғиёсов мағлубият аламани тортиб кўришди.

Ушбу жанглардан сўнг, 81 кг вазн тоифасида рингга ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев чиқиб келди. Кубалик Жулио Ла Крузга қарши жанг олиб борган боксчимиз беш раунд давом этган баҳсда кучли зарбалари билан рақиб вакилини қийин аҳволга солиб қўйди.

Дастлабки раунд тенг курашлар остида ўтган бўлса, кейинги раундларда Бектемир Мелиқўзиев яққол устунлик қилди. Бироқ кутилмаганда ҳакамлар очколарни кубалик боксчи ҳисобига ёзиб қўйишда давом этди ва барча раундларни рақиб фойдасига ҳал бўлди.

Баҳс сўнггига қадар рингда Бектемир Мелиқўзиевдан қочиб юрган ҳолда жанг ўтказган Жулио Ла Круз ҳакамларнинг шубҳали қарорига кўра ғалабани қўлга киритди. 

Умумий ҳисоб

"Cuba Domadores" 6:3 "Uzbek Tigers"

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.