Европа лигаси. “Селта” ва “Боруссия М” мағлуб бўлди ва бошқа учрашувлардаги натижалар

 

Бироз аввал Европа лигаси 1/16 финал босқичи доирасидаги дастлабки баҳслар ўз ниҳоясига етди. УЭФА Чемпионлар лигасидан савия борасида бироз ортда қоладиган ушбу турнирнинг бу босқичида мухлислар 16 та учрашувга гувоҳ бўлишади.

Краснодар ўлкасида старт олган футбол оқшомининг дастлабки ўйинида маҳаллий "Краснодар" жамоаси Туркиянинг “Фенербахче” вакилларини кичик ҳисобда мағлуб этишган бўлса, Россия клубларининг навбатдаги ғалабали одими Ростовда давом этди. "Олимп-2" стадионига ташриф буюрган Чехиянинг “Спарта” клуби русларнинг «янги йил» байрамидан қолиб кетган совғаларини олиб, ўз уйларига равона бўлишди. Бир киши кам бўлиб қолган чехлар якунда йирик 4-0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Европа Лигаси. «Краснодар» кичик ҳисобда ғалаба қозонди

Голларга бой бўлган яна бир учрашув Голландияда бўлиб ўтди. Ўз майдонида Франция чемпионатида ишлари юришмаётган “Лион” клубини илиқ тарзда кутиб олган "АЗ Алкмар" вакиллари ўйиндан сўнг қовоқ уйганча майдонни тарк этишди. Ўз дарвозаларидан ўрин олган 4 голга фақатгина Алириза Жаҳонбахшнинг пеналтидан урган голи ҳеч нарсани ўзгартира олмади.

Европа лигаси. «Ростов» ва Сердар Азмун «Спарта» вакилларини аямай «савалади»

Испания футболида инқилоб қилишга уринган “Селта” вакиллари «Реал Мадрид»ни мағлуб этиш учун жуда кўп куч сарфлаб юборишган чоғи, февраль ойида ҳали бирор маротаба ғалаба қозонишни уддалай олишмади. Бу омадсизликларни ирим-сиримга йўйган футболчилар февраль ойи аввалида "Селта"нинг «Балаидос» стадионининг том қисмини кучли шамол учириб кетгани билан изоҳлашмоқда. Чиндан ҳам “Селтанинг томи учиб кетди” дея ижтимоий тармоқлардаги ҳазил тарзидаги шарҳлар бир неча кун ўтиб, мажозий маънода ўз исботини топишига кам сонли мухлисларгина ишонган бўлса керак.

"Тоттенхем” клуби Белгияда ҳам мағлуб бўлишни «уддалади»

Ўйинга қайтамиз. Таркибини асосан Лотин Америка ва Украина футболчилари ташкил этган «Шахтёр» клуби Испаниядан билан ғалаба билан қайтадиган бўлди. Бошқа ўйинларга нисбатан анчагина қўполроқ тарзда ўтган учрашувдаги ягона голга Бланко Лешук муаллифлик қилди. Ягона гол Лвовдаги баҳс олдидан Паулу Фонсека мураббийлиги остидаги жамоа учун катта устунлик бериши тайин.

Қуйида 1/16 финал босқичи доирасидаги дастлабки учрашувларда қайд этилган натижалар билан танишишингиз мумкин.


Краснодар (Россия) – Фенербахче (Туркия) 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 4 Классон.


Ростов (Россия) – Спарта Прага (Чехия) 4:0 (3:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 15 Мевля, 2:0 – 37 Полоз, 3:0 – 40 Нобоа, 4:0 – 68 Азмун.


Гент (Бельгия) – Тоттенхэм (Англия) 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 59 Пербе.


Сельта (Испания) – Шахтёр (Украина) 0:1 (0:1, 0:0)

Гол: 0:1 – 26 Бланко Лешук.


АЗ Алкмар (Голландия) – Лион (Франция) 1:4 (0:2, 1:2)

Голлар: 0:1 – 26 Тузар, 0:2 – 45 Ляказетт, 0:3 – 57 Ляказетт, 1:3 – 68, Жаҳонбахш (пен.), 1:4 – 90 Ферри.


Астра (Руминия) – Генк (Бельгия) 2:2 (1:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 25 Кастань, 1:1 – 43 Будеску, 1:2 – 83 Троссард, 2:2 – 90 Сето.


Олимпиакос (Греция) – Османлиспор (Туркия) 0:0 (0:0, 0:0)


Боруссия М (Германия) – Фиорентина (Италия) 0:1 (0:1, 0:0)

Гол: 0:1 – 44 Бернардески.


Лудогорец (Болгария) – Копенгаген (Дания) 1:2 (0:1, 1:1)

Голы: 0:1 – 2, Абель (автогол), 0:2 – 53 Туту, 1:2 – 81 Кешерю.


 

Comments

You must be logged in to commet!