Ибрагимовични операция қилишди

2 май,2017, 07:31 546

Ибрагимовични операция қилишди

Sky Sports нинг Twitter даги саҳифаси тарқатган хабарга кўра “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Златан Ибрагимович тиззасини муваффақиятли операция қилдирган.

Швециялик футболчи Европа лигаси чорак финал баҳсида “Андерлехт”га қарши ўйинда жароҳат олган эди. Уни ақшлик энг машхур тизза соҳасидаги жарроҳларидан бири Фредди Фу операция қилиши тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Златан ушбу мавсум Премьер лигада 28 та ўйин ўтказиб, 17 та гол киритган ва 5 та ассистентликни ўз ҳисобига ёзиб қўйган эди.