Топ-5 чемпионатларда энг кўп гол киритган 5 тўпурар

30 апрель, 01:43 1705

Ўхшаш хабарлар

Топ-5 чемпионатларда энг кўп гол киритган 5 тўпурар

“Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания Ла лигаси 35-турида “Валенсия”га қарши кечган баҳсда гол киритишнинг уддасидан чиқди ва Топ-5 чемпионатлар тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди – 367 та гол. Шу боис, биз бу борада Роналду ортда қолдирган 4 футболчини ҳам сизларга таништирмоқчимиз.

>>“У Мессидан ҳам кучли бўлади” ёхуд Мбаппенинг ажойиб натижалари ҳақида 

>>Ярим финалчилар илгари ўзаро қандай ўйнашган?

>>АПЛ бразилияликлар учун эмасми?

5. Стивен Блумер – 317 та гол

Блумер инглиз футболидаги илк юлдуз футболчи саналади. Блумер турли маҳсулот ва хизматларни реклама қилган илк футболчи ҳамдир. Блумер “Дерби Каунти” хамда “Мидлсбро” жамоалари сафида Англия чемпионатида 4 мавсум энг яхши тўпурар деган номни ҳеч кимга бермай келган. Блумерда чемпионатдаги голлар сони 317 тани ташкил этади.

>>Ҳам “Челси”, ҳам “МЮ”да ўйнаган футболчилар

4. ЛионельМесси – 337 та

“Месси бу – “Барселона”, “Барселона” бу – Месси”, - деб айтиб ўтган эди аргентиналик форварднинг жамоадоши Неймар. Месси бутун фаолияти давомида 500 дан зиёд гол киритган бўлса, шулардан 337 таси Испания чемпионатига тўғри келар экан. Месси эндигина 29 га тўлганини инобатга оладиган бўлсак, 5 карра “Олтин тўп” соҳиби бу борада янада юқорилаши табиий.

3. Герд Мюллер – 365 та

Герд Мюллер бутун фаолияти давомида 653 та гол киритишнинг уддасидан чиққан. Бироқ Бундеслигадаги голлари сони эса анча кам – 365 та. Шундай бўлсада, афсонавий Мюллер ҳамон ўз мавқеини йўқотган эмас.

2. Жимми Гривз – 366 та

Гривз “Тоттенхэм”, “Челси”, “Милан” ва “Вест Хэм”да ўйнаб юрган кезлари чемпионатда жами 366 бор рақиблар дарвозасини  ишғол этган. Бунча гол киритиш учун унга 528 та баҳс керак бўлган. Ичкилик билан муносабатлари “яхши” бўлган Гривзга 6 мавсум тўпурарлик борасида Англия чемпионатида баҳслашадиган футболчи чиқмаган.

1. Криштиану Роналду – 367

Роналду – у ҳақида бугунги кунда кўрмаган, эшитмаган қолмаган бўлса керак. Роналду фаолиятини қанот ярим ҳимоячиси сифатида бошлаган ва шу боисдан ҳам унинг натижалари бироз камтарин. Аммо шунга қарамай Криштиану барча мусобақаларда киритган голлари сонини аллақачон 500 тага етқазиб олган. Унинг Топ-5 чемпионатда киритган голлари эса 367 тани ташкил этади. Бунча гол киритиш учун португалиялик юлдузга 485 та баҳс керак бўлди.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади