Касильяс “Марсель”га керак бўлиб қолди

31 май, 14:20 146

Касильяс “Марсель”га керак бўлиб қолди

“Порту” клуби дарвозабони Икер Касильяс фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин. RMCнинг хабар беришича 36 ёшли кипернинг хизматларига “Марсель” клуби қизиқиш билдирмоқда. “Марсель” испаниялик посбонга бир йиллик шартнома таклиф этмоқчи.

Француз клубининг спорт директори Андони Субисаррета шартномага келишувни яна бир йилга узайтириш бўйича бандни ҳам киритмоқчи.

“Марсель”нинг бош мақсади эса айни ватқда “Кристал Пелас”да фаолият юритаётган Стив Мандандани ортга қайтаришдан иборат. Аммо унинг трансфери жамоа учун қимматлик қилмоқда.