Кечаги мағлубиятдан сўнг "Арсенал" мухлислари Венгерга "дил изҳори" йўллашди (фото)

Хабарингиз бор кеча “Арсенал” ўта муҳим учрашувда “Ливерпул”га 3:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ушбу мағлубиятдан сўнг ўзи шундоқ ҳам “Арсенал”лаги "курсиси қимирлаб" қолган Арсен Венгернинг аҳволи янада оғирлашди дейиш мумкин.

Шу куни учрашувга ташриф буюрган лондонлик ишқибозлар ўйин якунлангач Венгернинг истеъфосини талаб қилишди. Айтиш керакки, франциялик мутахассиснинг “тўпчилар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва ҳозирча томонлар бу келишувни узайтириш борасида аниқ тўхтамга келишмаган.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” кечаги мағлубиятдан сўнг 50 очко билан мусобақа жадвалида 5-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!