Коман “Бавария”дан кетишни режалаштирмоқда

29 май,2017, 23:30 299

Коман “Бавария”дан кетишни режалаштирмоқда

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Кингсли Коман ортда қолган мавсумда жуда кам ўйин амалиётига эга бўлгани сабаб, жамоадан кетишни режалаштирмоқда.

“Бу мен учун шунчаки оддий мавсум бўлмади. Бироқ, “Бавария” раҳбарияти мен жамоага кераклигимни айтишди.

Уларнинг сўзларига кўра мен ўз устимда астойдил ишлашим керак экан. Ана шундагина менда ҳаммаси жойига тушиб кетар экан. Аммо, мен аллақачон “Бавария”дан кетиш ҳақида ўйлаяпман”, - дейди франциялик футболчи Kicker нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Команнинг немис гранди билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Германия. “Бавария” муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритди>>>

“Бавария” француз футболчиси билан шартнома имзолади>>>