Косельни фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳимоячиси Лоран Косельни “Милан”нинг жиддий қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Téléfoot нашрининг хабар тарқатишича, 31 ёшли франциялик футболчи “россонерилар”нинг ёзги трансфер давридаги асосий режаларидан бири ҳисобланади.

Таъкидлаш лозимки, Франция терма жамоаси аъзосига шунингдек "Манчестер Сити" ва "Марсель" клубларидан ҳам жиддий таклифлар бўлмоқда, бироқ "Арсенал" тажрибали футболчисини сотиш ниятида эмас.

"Барселона" ва "Арсенал" 17 ёшли вундеркинд учун курашмоқда

"Арсенал" Петр Чехга муносиб ўринбосар топди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!