Ла лигада ғолиб чиққан "Реал" дарвозабони сочларини олдириб ташлади

Хабарингиз бор, Мадриднинг “Реал” клуби кеча “Малага”га (0:2) қарши баҳсдан сўнг оҳирги беш йилда илк бор Ла лигада ғолиб чиқишни уддалади. Ушбу воқеадан сўнг “қироллик клуби” дарвозабони Кейлор Навас ўз имижини ўзгартиришга қарор қилди.

“Мен саратонга учраган болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида сочимни олдириб ташладим. Мен уларга Худодан соғлик сўрайман. Бу совринни уларга бағишлайман”, - дейди коста-рикалик дарвозабон.

Эслатиб ўтамиз, бу чемпионлик “Реал” учун ўз тарихидаги 33-чемпионлик бўлди

Иско: Мухлисларимиз ҳавотир олмасликлари мумкин, мен “Реал”да қоламан>>>

"Реал"нинг чемпионлиги Хамес Родригес исмини Колумбия футболи тарихига муҳрлади>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!