Легионерларимиз. Афониннинг жамоаси бугун “ҳаёт-мамот” ўйинини ўтказади ва бошқалар

Бугун Россия Премьер лигасида қолиш учун ўтказиладиган плей-оффнинг жавоб учрашуви бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Вадим Афонин фаолият олиб борадиган “Оренбург” ўз майдонида “СКА-Хабаровск”ни қабул қилади. Хабаровскда ўтган баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилганини инобатга оладиган бўлсак, “Оренбург”ни ҳар қандай ҳисобдаги ғалаба Премьер лигада олиб қолади.

Бундан ташқари бугун Қозоғистон чемпионатида фаолият олиб борадиган ҳамюртларимизнинг жамоалари ҳам ўз ўйинларини ўтказишади. Қуйида улар билан батафсил таништирамиз.

Легионерларимиз фаолиятига оид энг сўнгги янгиликларни SPORTS.uz интернет ахборот порталида кузатиб боринг.

13.00 “Оқжетпес” – “Ордабаси”(Александр Гейнрих)

17.00 “Оренбург” – “СКА-Хабаровск”(Вадим Афонин)

18.00 “Атитау” – “Оқжайиқ”(Шавкат Саломов)

Изоҳ: Ўйинлар бошланадиган вақт Тошкент вақтида кўрсатилган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!