Легионерларимиз. Азизов тўп сурадиган жамоа осмонида қора булутлар

Бугун Қирғизистон Топ лигаси 9-турида ҳамюртимиз Алишер Азизов фаолият олиб борадиган “Дордой” жамоаси сафарда “Олға” клуби билан куч синашди.

Ҳамюртимиз майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилган мазкур ўйинда “Дордой” 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Қайд этиш жоиз, бишкекликлар сўнгги 4 ўйиннинг бирортасида ғалаба қозона олишмади – 3 мағлубият ва 1 дуранг. Жамоа ўзининг келгуси ўйинини 31 май куни ОФК кубоги турнири доирасида ўтказади. Шу куни “Дордой” “Олой” клуби меҳмони бўлади.

Қирғизистон Топ лигаси. 9-тур

“Олға” – “Дордой” 0:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!