Легионерларимиз. Галиулиннинг жамоаси мавсумни ғалаба билан якунлади

Бугун Россия Биринчи дивизионида сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтаётгани тўғрисида хабар бериб ўтган эдик. Бундан бир муддат илгари  Бобур Давлатов тўп сурадиган “Нетфехимик” ўз майдонида “Енисей”га имкониятни бой берган бўлса, ҳозиргина Вагиз Галиулин тўп  сурадиган “Тосно” хамда “Химки” жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Галиулин қайдномага киритилмаган мазкур баҳсда “Тосно” сафарда бўлишига қарамай 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўз очколари сонини 75 тага етказиб, турнирни иккинчи ўринда якунлади.

Эслатиб ўтамиз, “Тосно” келгуси мавсум Россия Премьер лигасида ўйнаши эса ўтган ҳафта аниқ бўлган эди.

Россия Биринчи дивизиони. 38-тур

Химки – Тосно 1:3 (0:2, 1:1)

Голлар: 0:1 – 35 Ильнур Алшин, 0:2 – 39 Антон Забалотний, 1:2 – 62 Михаил Гашенков, 1:3 – 81 Ильнур Алшин.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!