Легионерларимиз. Ҳусниддин Ғофуров жамоаси мавсумни 8-ўринда якунлади

Кеча Сербия Супер лигасида сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров фаолият олиб борадиган “Явор” клуби сафарда “Войводина”га қарши баҳс олиб борди.

Ғофуров қайдномага ҳам киритилмаган мазкур баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу тариқа, “Явор” мавсумни 8-ўринда якунлади.

Қайд этиш жоиз, Ғофуров сўнгги бор 9 апрелда майдонга тушган эди. Шундан кейин ўтказилган 8 баҳснинг бирортасида ҳамюртимиз иштирок этмаган.

Сербия Супер лигаси. 37-тур

Войводина – Явор 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 88 Спремо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!