Лондон клубларига Европанинг энг иқтидорли ҳужумчиси керак

29 март,2017, 10:35 492

Лондон клубларига Европанинг энг иқтидорли ҳужумчиси керак

 

Англия премьер-лигасида Лондон шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган "Арсенал" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўз таркибига моҳир ҳужумчи олишга ҳаракат қилмоқда.

Айни пайтда ҳар икки клубнинг нигоҳи Италия чемпионатида "Сампдория" учун ўйнаётган чехиялик ҳужумчи Патрик Шикка қаратилган.

Патрик Шик бугунги кунида Европанинг энг иқтидорли ҳужумчиларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Шунга яраша унинг трансфер суммаси 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

21 ёшли футболчининг агенти Павел Пашка бугун Арсен Венгер билан ва ундан кейин "Тоттенхэм" скаути Стив Хитчен билан музокара ўтказади.

Патрик Шик жорий мавсумда Италия чемпионатида 23 та учрашув ўтказиб, еттита гол урди.

SPORTS.uz