“Манчестер Сити” футболчиси: Бу ерни қандай қилиб бўлмасин тарк этишим керак

29 май,2017, 11:02 483

“Манчестер Сити” футболчиси: Бу ерни қандай қилиб бўлмасин тарк этишим керак

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Нолито жамоадан кетиш истагида эканлгини айтиб ўтди.

“Мен бу жамоадан ушбу трансфер бозорида қандай қилиб бўлмасин кетишим лозим. Биламан, менга “Атлетико” хамда “Сельта” қизиқмоқда. Ҳозир мен хотиржам таътилга чиқаман ва ундан кейин Испанияга қайтишни истайман.

Декабргача мен “Сити” сафида ўйнадим, хурсанд эдим. Аммо шундан сўнг деярли бошқа майдонга тушмадим. Нега мен ўйнамадим? Буни Гвардиоладан сўранг. Бу мавсумни тезда унутишим керак. Бу мен учун ўзига хос тажриба ва сабоқ бўлди”, - деб Нолитонинг  сўзларини келтириб ўтди Мarca нашри.

2016 йилнинг ёзида “шаҳарликлар” сафига келиб қўшилган Нолито бу мавсум 30 ўйинда иштирок этди ва 6 бор гол уришга муваффақ бўлди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.