"Манчестер Юнайтед" Ибрагимович билан шартномани узайтириш фикридан қайтди

Швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимович яқин кунларда “Манчестер Юнайтед”ни тарк этади. Бу ҳақда Express Sport наашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, томонларнинг ўзаро келишуви 30 июнда ўз ниҳоясига етади. "МЮ" даставвал тажрибали футболчи билан ҳамкорликни давом эттириши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, кейинчалик “қизил иблислар” раҳбарияти  35 ёшли тўпурар билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович жорий мавсум “Андерлехт”га қарши Европа лигасининг чорак финал жавоб баҳсида тиззасидан жиддий жароҳат олган эди. У айни дамда ушбу жароҳатдан даволанмоқда.

Маълумот учун, Златан жорий мавсум АПЛда жами 28та учрашувда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасини 17 марта ишғол этишга эришган.

“МЮ” Ибрагимович билан шартномани узайтирмоқчи

Ибрагимович Европада қолади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!