Месси “Барселона”да фаолиятини тугатишни орзу қилмоқда

8 июнь, 14:30 539

Месси “Барселона”да фаолиятини тугатишни орзу қилмоқда


“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятини каталон клубида тамомлашни орзу қилишини таъкидлаб ўтди. Аввалроқ клуб ва футболчи ўртасида тузиладиган янги келишувга кўра, унинг товон пули 400 миллион еврони ташкил қилиши маълум қилинган эди.

Аргентиналик футболчи 2021 йилгача жамоа шарафини ҳимоя қилади. Тахминларга кўра, ҳужумчининг йиллик маоши 120 миллион евро бўлади.

– Мен мамнуният билан фаолиятимни “Барселона”да якунлаган бўлардим. Айнан шуни хоҳлайман. Бу ҳақда ҳар доим орзу қилиб келганман, – дейди Месси.