Месси антирекорд остонасида турибди

Эртага Испания Ла лигасда сўнгги тур ўйинларига якун ясалади. “Барселона” ўз майдонида “Эйбар”ни қабул қилади. Ушбу мавсум Лионель Месси 2008/09 йилги мавсумдан буён илк бор Ла лигада мавсумни “хет-трик”сиз якунлаши мумкин. Сўнгги бор Месси ўтган мавум 3 март санасида “Райо Вальекано”га қарши ўйинда рақиб дарвозасини 3 бор аниқ нишонга ола билган эди. Лионел эртанги ўйинда ҳам “хет-трик” қайд эта олмаса, шахсий антиркорд қўйган бўлади.

Маълумот учун, Месси Ла лигада бу мавсум ўз ҳисобига 35 та гол ёздириб қўйган ва тўпурарлар баҳсида етакчилик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!