“Милан” ҳимоячиси антирекордни такрорлади

Италия А Серияси 38-турида “Милан” клуби ҳимоячиси Габриэль Паллета “Кальяри”га қарш кечган ўйинда(1:2) 75-дақиқада ҳакам томонидан иккинчи огоҳлантиришни олди ва майдондан четлатилиб, жамоасини қийин ахволга солиб қўйди.

31 ёшли футболчи учун бугунги қизил ушбу мавсумдаги бешинчи “қизил” бўлди ва бир мавсумда энг кўп майдондан четлатилган Луиджи Апполонининг антирекордини такрорлади. Апполони “Верона” жамоаси сафида 2000/01 йилги мавсумда худди Палетта сингари 5 бор қизил карточка олган эди.

Маълумот учун, Палетта якунига етган мавсумда “россонерилар” сафида А Серияда 30 та баҳс ўтказди ва икки бор гол киритишга эришди. Бундан ташқари бир бор шерикларини голли узатма билан таъминлади ва 6 бор ҳакамлар томонидан огоҳлантирилди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!