Неймар Роналдуга солиқ тўламаслик йўлларини ўргатмоқчи

22 июнь,2017, 20:31 786

Неймар Роналдуга солиқ тўламаслик йўлларини ўргатмоқчи

“Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар Мадриднинг “Реал” жамоаси футболчиси Криштиану Роналду билан WhatsApp ижтимоий тармоғи орқали суҳбатлашган.

DiarioGol нашрининг ёзишича, каталон клуби аъзоси португалиялик футболчига солиқ қочиш йўллари ва найранглари бўйича алоқага чиқиб, қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

Аввалроқ Роналду 2011-2014 йилларда солиқ тўламаганликда айбланмоқда. 32 ёшли футболчи буни жиддий ўйлаб, Испанияни тарк этиш ҳақида бош қотирмоқда.

Роналду 31 июль куни испан суди олдида жавоб бериши керак.