Одил Аҳмедов “Шанхай СИПГ”да яна гол урди (Фото)

 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов фаолиятини Хитойда давом эттирмоқда.

Бир неча кун олдин Доҳада йиғин ўтказиб қайтган “Шанхай СИПГ” ҳозирда Хитойда машғулотлар олиб бормоқда.

Айни пайтда янги мавсумга тайёргарлик кўраётган шанхайликлар бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказишмоқда. Шу жумладан Одил Аҳмедов жамоаси “Цзиадинг Боцзи” клубига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Ушбу беллашувда “Шанхай СИПГ” 10:0 ҳисобида зафар қучди.

Эътиборлиси, шанхайликларнинг иккинчи голига Одил Аҳмедов муаллифлик қилди.

Шунингдек, Халк ҳам ўз ҳисобига 2та голни ёздириб қўйди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!