Ўзбекистон термаси нейтрал майдонда қандай ўйнаган?

22 март,2017, 09:18 832

Ўзбекистон термаси нейтрал майдонда қандай ўйнаган?

Эртага терма жамоамиз Малайзияда ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Сурия термасига қарши баҳс олиб боради. Яхши биласиз, Суриядаги нотинч вазият сабаб, терма жамоа ўй уй учрашувларини Малайзияда ўтказиб келмоқда. Хўш, бизнинг футболчилар нейтрал майдонда ўйнаганларида қандай натижага эришган? Қуйида шу тўғрисида билиб оласиз.

Фаластин 0:3 Ўзбекистон

ЖЧ-2006 саралаши. 1-босқич. 8 сентябр 2004 йил. Ўйин Қатар пойтахти Дохада ташкил этилган

Германиядаги мундиал учун бўлиб ўтган саралаш босқичида йигитларимиз Фаластин билан ўйин ўтказиш учун Қатарга йўл олишган эди. “Ал-Раййан” стадионида ўтган беллашувда бизникилар Фаластин термаси дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллашнинг уддасидан чиққан эдилар. Ўшанда голларга Миржалол Қосимов, Сервер Жепаров ва Марат Бикмаевлар муаллифлик қилишган эди.

Ироқ 1:2 Ўзбекистон

ЖЧ-2006 саралаши. 1-босқич. 13 октябр 2004 йил. Ўйин Иордания пойтахти Аммон шаҳрида ташкил этилган

Орадан биро й ўтиб эса термамиз Ироққа қарши ўйнаш учун Иорданияга боришларига тўғри келган эди. Аммо ўша баҳсда ҳам вакилларимиз ортга ғалаба билан қайтишган – 1:2. Бу сафар вакилларимиз Александр Гейнрих хамда Максим Шацкихларнинг голлари эвазига сафардан мухим бўлган 3 очкони қўлга киритган холда ортга қайтишган эди.

Яман 1:3 Ўзбекистон

ЖЧ-2018 саралаши. 2-босқич. 17 ноябр 2015 йил. Ўйин Қатар пойтахти Дохада ташкил этилган

Бу ўйин бўлганига кўп бўлгани йўқ. Айнан ушбу саралаш доирасида Дохадаги “Гранд Хамад” стадионида кечган беллашувда йигитларимиз Хайдаров, Жепаров ва Андреевлар томонидан киритилган голлар эвазига 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишган эдилар. Бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда яманлик футболчилар ҳимоячиларимизнинг хатосидан унумли фойдаланган холда ҳисобни йирик кўриниш олишига йўл қўйишмаган эдилар.

Кўриб турганингиздек, футболчиларимиз нейтрал майдонни “хуш кўришади”. Ҳар холда натижалар бизни шундай хулосага келишимзга сабаб бўлмоқда. Эртага ҳам термамиздан нейтрал майдондаги ғалабаларимиз миқдорини яна биттага оширишларини кутиб қоламиз.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади