ЕЧЛдан мактабдаги имтиҳон муҳим!!!
“Байер” жамоаси ярим ҳимоячиси – Кай Хаверц эндигина 17 ёшда. Ёш иқтидор эгаси “Атлетико”га қарши илк ўйинда асосий таркибда майдонга тушди. Бироқ мактабдаги имтиҳонлари сабаб, Кай Мадридда бўладиган жавоб баҳсида иштирок этмайдиган бўлди. Ҳар холда, “доришунослар”нинг расмий twitteri шундай хабар тарқатди. Биз эса бугун ушбу ёш иқтидор эгаси ҳақида сизларга ҳикоя қилмоқчимиз.
“У худди Ўзил сингари чап оёқда ўйнайди”, - деб айтиб ўтган эди “Байер” спорт директори Руди Феллер. Футболчининг ўзи эса қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: “Умуман Месут билан ўхшаш жиҳатларимиз кўп. Мен ундан хали кўп нарсани ўрганишим керак”.
Ушбу мавсум 17 ёшли Кай Бундеслигада 16 та ўйинда майдонга тушишга улгурди ва шерикларини 4 марта самарали узатма билан таъминлади. Тан олиш керак, Хаверц Хакан Чалханоглунинг дисквалификацияси сабаб бош жамоага жалб этилди. Ҳозирда эса 17 ёшли немис иқтидори мактабдаги имтиҳонлари сабаб футболни бир четга суриб қўйди, бироз муддатга албатта.
“Атетико” бош мураббийи Диего Симеоне дастлабки учрашувдан олдин қуйидаги фикрларни билдириб ўтган эди: “Байер” қанотларда жуда кучли ўйин кўрсатади. Айниқса, Бельараби хамда Хаверцлар ўйнайдиган қанот”.
Ўша ўйинда эса Белараби гол киритган бўлса, ёш иқтидор эгаси майдонда 56 дақиқа тўп сурди. Қайд этиш жоиз, Кай ўшанда илк бор ЕЧЛда бир таймдан кўп ўйин ўтказди. Ўша баҳсда “матрасчилар” меҳмондан 4:2 ҳисобидаги ғалаба билан ортга қайтди. Бу мағлубиятдан сўнг эса клуб раҳбарияти жамоани 2014 йилдан буён бошқариб келаётган Роджер Шмидтни вазифасидан озод этди. Эндиликда “доришунослар”га Тайфун Коркут устозлик қилмоқда.
“Вердер”га қарши ўйинда эса Коркут Хаверцсиз ўйин ўтказишга харакат қилди. Қанотларда Бельараби ва Брантдлар тўп суришди. Бизнинг қаҳрамонимиз эса майдонга 64-дақиқада заҳирдан майдонга туширилди.
“Байер”дагиларнинг фикрича, Хаверцга биринчи ўринда билим зарур. Айтайлик Маркус Рэшфордга ўтган мавсум футбол таълим олишда халал бермади. Доннарумма эса 16 ёшидан буён “Милан”нинг асосий посбони бўлиб келмоқда. “Байер” эса ўз академияси тарбияланувчисининг хизматларидан “Атлетико”га қарши жавоб баҳсида фойдалана олмайдиган бўлди.
Шаҳзод Холбоев тайёрлади
Фикрлар