Ўзбекистоннинг “Амкар”га қарши асосий таркиби маълум

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик кўриш мақсадида Туркиянинг Анталия шаҳрида 8–12 февраль кунлари навбатдаги ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказиши борасида хабар бериб ўтгандик.

Ўзбекистон терма жамоаси бугундан Туркиянинг Анталия шаҳрида қисқа муддатли йиғин чоғида Россиянинг “Амкар” клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказишини ҳам маълум қилгандик.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг “Амкар”га қарши асосий таркиби маълум бўлган. Унда Александр Лобанов Ўзбекистон терма жамоасини "Амкар"га қарши ўйинда сардор сифатида бошлаб тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!