Португалиянинг мағлубияти Роналду учун эгизларини кўришга яхши сабаб бўлди

29 июнь,2017, 09:09 932

Португалиянинг мағлубияти Роналду учун эгизларини кўришга яхши сабаб бўлди

 

Мадриднинг “Реал” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Конфедерациялар Кубоги–2017 мусобақасининг учинчи ўрин учун ўйинида иштирок этмайди.

Маълум бўлишича, 32 ёшли футболчининг бир неча кун аввал суррогат онадан бўлган эгизак фарзандлари дунёга келганди. Роналду буни тасдиқлади ва уларни кўриш мақсадида Португалия термаси лагерини тарк этадиган бўлди.

“Реал” ҳужумчиси Португалия терма жамоасининг ярим финалда Чилига учралган мағлубиятидан сўнг (0:0, пенальтилар серияси – 0:3) ушбу қарорга келди. Агар Португалия финалга чиққанида Роналду жамоада қолиб, финалдан кейин кетишни режалаштирган эди.

“Фарзандларим дунёга келишига қарамай, бор эътиборимни Конфедерациялар Кубогига қаратдим. Афсуски, финалга чиқа олмадик. Мен фарзандларимни кўриш учун кетяпман ва Португалия футбол федерацияси раҳбари ҳамда терма жамоа мураббийининг менга қилган эътиборларидан мамнунман”, – деди Роналду.