Профессионал боксчимиз Москвада ғалабасиз сериясига барҳам бермоқчи

1369

Профессионал боксчимиз Москвада ғалабасиз сериясига барҳам бермоқчи


Ўзбек боксчилари жаҳонда ўз ўрнини топиб бормоқда. Айниқса сўнгги вақтларда профессионал чарм қўлқоп усталаримиз турли вазн тоифаларида Осиё ва жаҳон чемпионлиги камарларини қўлга киритмоқда ҳамда титуллар учун жангларни давом эттирмоқда.

10 февраль куни икки енгилмас боксчимиз – Қудратилло Абдуқаҳҳоров (9-0-0, 6 КО) ва Азизбек Абдуғофуров (4-0-0, 4 КО) Сингапурда ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида навбатдаги жангини ўтказишса, яна бир профессионал боксчимиз Қобилжон Бобожонов (2-2-0, 1 КО) 15 февраль куни россиялик Максим Чурбановни (4-2-1) синовдан ўтказади. 6 раунд қилиб белгиланган жанг Москвада ташкил этилади.

Qobuljon_Bobojonov_Denis_Lazerov

Эслатиб ўтамиз, Қобилжон ўтказилган тўртта жангининг дастлабки иккитасида ғолиб чиққан бўлса, кейинги иккитасида мағлубият аламини тортишга мажбур бўлган. У сўнгги марта ўтган йилнинг октябрида рингга чиқиб, россиялик Денис Лазаревни (6-0-0, 2 КО) мағлуб бўлган.

Шунингдек, мазкур бокс кечасида яна бир профессионал боксчимиз Иззат Иброҳимов ҳам рингга чиқади.

Бўлажак жангда ҳамюртимизга омад тилаймиз.

Ўхшаш хабарлар