Рабьо "Барселона"га жуда тез мослашади
“Барселона” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Хави ПСЖ футболчиси Рабьонинг ўйинларига баҳо берди.
– Рабьо ҳеч қандай муаммосиз “Барселона”га мослашиб кетади. Унда жамоага мослашиш борасида ҳеч қандай муаммо сезилмайди.
У ўйинни қандай ташкиллаштиришни, ҳимояда рақибга қарши қандай ҳаракат қилишни яхши билади. Рабьо тўп билан ёки тўпсиз ўйнаган пайтда ҳам ажойиб ўйинчи, – дейди Хави Goal нашрига берган интервьюсида.
Фикрлар