Роналду 6 млн евро миқдоридаги солиққа оид қарзини тўлади
Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг солиқ олдидаги қарздорлиги учун 6 млн евро тўлади. Аммо, Испания солиқ хизмати футболчининг қарзи 15 млн евро эканлигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ португалиялик футболчи Испания солиқ қўмитаси томонидан 2011-2014 йилларда ўз имижидан топган даромадларини яширишда гумонланаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бундан олдин Испания олий суди "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессини ҳудди шу айблов билан 21 ой қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.
Тезкор хабар! Испан суди Мессини 21 ой қамоқ жазосига ҳукм қилди>>>
Фикрлар