Роналду ва Суаресдан ортмаётган соврин ниҳоят Мессига тегди

22 май,2017, 01:38 835

Роналду ва Суаресдан ортмаётган соврин ниҳоят Мессига тегди

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси якунланган мавсумда Испания чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди. Аргентиналик форвард якунланган мавсумда Ла лигада ўз ҳисобига 37 та гол ёздириб қўйди. Месси шулардан 6 тасини пенальтидан киритган.

Иккинчи ўринни эса “Барселона”нинг яна бир ҳужумчиси Луис Суарес эгаллади – 28 та гол. Уругвайлик бунча голни 35 та ўйинда киритган.

Учинчи ўринни эса 29 та ўйинда 25 та гол урган Криштиану Роналду қўлга киритди.

Қайд этиш жоиз, ушбу соврин сўнгги йилларда Криштиану Роналду хамда Луис Суареслардан ортмай келаётган эди ва Месси 4 йил ичида илк бор Ла лига тўпурарлигини қўлга киритди.