Санъат Шихов “Бухоро”да қолишга яқин

 

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин “Бухоро” клубида юз берган ўзгаришлардан сўнг айрим футболчилар жамоани тарк этишди.

Сўнгги пайтларда ўтган мавсумни “Бухоро”да ўтказган Санъат Шиховни ҳам бошқа жамоага ўтиб кетиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Аммо футболчининг ўзи бу хабарлар ёзғон эканлиги борасида SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум қилди. Шунингдек, Шихов “Бухоро” жамоасида қолиш нияти борлигини ҳам айтиб ўтди.

Қолаверса, футболчи айни пайтда ўзи индивидуал тарзда шуғулланмоқда. У катта эҳтимол билан янги мавсумни ҳам Бухорода бошлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!