Санжар бирданига икки совринни кўзламоқда

 

Намангандаги "Фьючерс" турнирида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Санжар Файзиев бош совринга давогарлик қилмоқда.

Энг кучли теннисчимиз ғалаба учун уч соат курашди

Темур тезликни оширди

Яккаликлар баҳсида биринчи рақамда сараланган ҳамюртимиз чорак финал учрашувини россиялик Маркос Каловелонисга қарши ўтказди ва қарийб икки соат давом этган ўйинда 7:6, 7:5 ҳисобида зафар қучди. Санжар ярим финалда беларуслик Дмитрий Жирмонт билан рақобатлашади.

Турнирда қатнашаётган Темур Исмоилов эса кутилмаганда россиялик Михаил Фуфигинга ютқазиб қўйди. Темур биринчи сетни 2:6 ҳисобида бой берди. Иккинчи раундда ҳам меҳмон теннисчи 1:3 натижа қайд этгач, ҳамюртимиз ўйинни тўхтатди.

Мусобақанинг жуфтлик беллашувлари финалида Санжар Файзиев ва қозоғистонлик Темур Хабибулин дуэти ўйнайдиган бўлди. Ҳамюртимиз ўз шериги билан бирга ярим финалда биринчи рақамда сараланган ҳиндистонлик Шрирам Балажи ва Вишни Вардханни 7:6, 6:3 ҳисобида енгди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!