Шўрпешона Венгер ёхуд "Арсенал"нинг дахшатли қуръалари

Лондоннинг "Арсенал" жамоаси Чемпионлар лигасининг нимчорак финалида бир неча йилдан буён ўта кучли рақибга рўбаро келиб, кейинги босқичга чиқа олмаяпти. Венгер шогирдлари гуруҳда хоҳ биринчи ўринни эгаллашсин, хоҳ иккинчи бўлишсин, плей-оффнинг илк босқичидаёқ дахшатли қуръага дуч келмоқда. Келинг яхшиси, бу ҳақда батафсил тўхталиб ўтсак.

2010/11 йилги мавсумда Лондонликлар Донецкнинг "Шахтёр" жамоасидан ортда қолиб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллашган эди. Нимчорак финалда эса Венгер шогирдларига "Барселона" рақиб бўлди. Илк ўйинда Англияда 2:1 ҳисобида зафар қучган "Арсенал", жавоб баҳсида 1:3 ҳисобида ютқазиб, мусобақани тарк этди.

2011/12 йилги мавсумда эса "Арсенал" ўз гуруҳида биринчи ўриндан жой олди ва нимчоракда "Милан" билан рақиб бўлди. "Сан Сиро"даги учрашувда мезбонлар йирик 4:0 ҳисобида зафар қучган бўлсалар. Жавоб ўйинида "канонирлар" биринчи таймдаёқ 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олгандилар. Бироқ иккинчи бўлимда бошқа гол киритилмади. Натижада "Арсенал" мусобақа билан хайрлашди.

2012/13 йилги мавсумда "Арсенал" охирги турда "Олимпиакос"га ютқазиб қўйди ва гуруҳда иккинчи бўлди. Венгер шогирдларига нимчорак финалда "Бавария" тушди. Дастлабки учрашувда Мюнхенликлар туманли албиондан 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтиб кетишди. Жавоб ўйинида эса "Арсенал" 2:0 ҳисобида зафар қучди. Сафарда урилган гол эвазига "Бавария" чорак финалга чиқди. "Арсенал"га бу сафар ҳам битта гол етмади.

2013/14 йилги мавсумда "канонирлар" яна сўнги турда ютқазиб қўйишди. Бу сафар "Наполи" "Арсенал"дан устун келиб, клубни гуруҳда 2-ўринни эгаллашига сабабчи бўлди. Нимчорак финалда Венгер жамоасига яна "Бавария" рақиб бўлди. Немис жамоаси Лондондан 2:0 ҳисобидаги ютуқ билан қайтиб, Мюнхенда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди. "Арсенал" эса яна ўз юришини ушбу босқичда тўхтатишга мажбур бўлди.

2014/15 йилги мавсумда “Арсенал" Дортмунднинг "Боруссия"си билан бир хил очко тўплади. Бироқ тўплар нисбатига кўра гуруҳда иккинчи бўлди. Ниҳоят Венгер шогирдларига нимчоракда осонроқ рақиб тушди. Бироқ ҳаммаси яна эскича давом этди. Лондонда 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган "Арсенал" Францияда 2:0 ҳисобида устун келди. Бироқ сафардаги гол яна "Арсенал"га панд берди.

2015/16 йилги мавсумда "Арсенал" гуруҳ босқичидаёқ "Бавария" билан тўқнаш келиб, зўрға гуруҳдан чиқққан эди. Нимчорак финалда эса "канонирлар"га яна дахшатли рақиб "Барселона" тушди. "Барса" Лондонда 2:0, Каталонияда 3:1 ҳисобида зафар қучиб, кейинги босқичга чиқди.

2016/17 йилги мавсумда эса "Арсенал" ўз гуруҳида ПСЖни орқада қолдириб 1-ўринни эгаллади. Бироқ, шўрпешона Венгер жамоасига нимчорак финалда яна кучли жамоа рақиб бўлди. Бу сафар яна "Бавария" Лондон клуби билан тўқнаш келади. Кўрамиз "канонирлар" бир неча йиллик нохуш анъаналарига барҳам бера олишармикан.

Фурқат Юсупов тайёрлади

АПЛ. 17-тур. Гранд жамоалар ўйинлари ҳақида

"Манчестер Юнайтед"нинг рекордчи футболчилари

Олий лига-2016. Энг сермаҳсул ҳужум жуфтликлари ТОП-10

Кучли бешлик. Мавсумнинг энг омадсиз 7 жамоаси

Одил Аҳмедовнинг Хитойга кетиши орқага ташланган қадамми?

Шўрпешона Венгер ёхуд "Арсенал"нинг дахшатли қуръалари

"Реал" рекордлар китоби. Учинчи қисм

Ла лигада энг кўп гол урган 7 хорижлик футболчи

Чемпионлар лигаси нимчорак финалида рўй бериши мумкин жуфтликлар ТОП-10

"Реал" рекордлар китоби. Иккинчи қисм

Олий лигада охирги 6 йилдаги хорижлик тўпурарлар

Бразилиялик Роналдодан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Испания чемпионатида дарвозабонларнинг рекордлари

Пойтахт клублари кушандалари ТОП-6

«Эль-класико»ларда кетма-кет ўйинларда гол урганлар ТОП-5

«Эль-Класико» тўпурарлари ТОП-11

«Эль-Класико»лардаги «хет-трик» ва «покер»лар

«Эль-Класико» ўзаро учрашувлар тарихи

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!