Испания чемпионатида дарвозабонларнинг рекордлари

Испания чемпионати рекордлари ҳақида мақолалар туркумимизни давом эттирамиз. Бу сафар Ла лигада дарвозабонлар томонидан ўрнатилган рекордлар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Энг кўп пенальти қайтарган дарвозабон: Диего Алвес - 19 та
Алвес "Алмерия" ва "Валенсия" жамоалари таркибида чемпионатда рақиблар томонидан тепилган 19 та пенальтини бартараф этишга муваффақ бўлган. Бу борада унга "Реал" ва "Барселона"да тўп сурган афсонавий киперлар ҳам хавас қилишади.

Бир мавсумда энг кўп "қуруқ" ўйин ўтказган дарвозабон: Франциско Лиано - 26 ўйин
"Депортиво" посбони Франциско Лиано 1994/95 йилги мавсумда 42 та ўйиннинг 26 тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган ҳолда, Примьерода такрорланиши жуда-жуда қийин бўлган рекордни ўрнатиб кетди.

Бир мавсумда ўртача энг кам гол ўтказган дарвозабонлар: Франциско Лиано, Ян Облак - 0,474
"Депортиво" дарвозабони Франциско Лиано1993/94 йилги мавсумда, "Атлетико" посбони ян Облак эса 2015/16 йилги мавсумда 38 ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозалааридан 18 та гол ўтказиб юборишган.

Энг кўп "қуруқ" ўйин ўтказган дарвозабон: Андони Субисаретта - 233 ўйин
Субисаретта Билбаонинг "Атлетик" жамоасида 66 та, Каталониянинг "Барселона" клубида 123 ваа "Валенсия"да 44 та "қуруқ" ўйин ўтказиб, ажойиб рекорд ўрнатган.

Мавсумни энг узоқ "қуруқ" бошлаган дарвозабон: Клаудио Браво - 754 дақиқа
"Барселона" дарвозабони Браво 2014/15 йилги мавсумда дастлабки 8 та ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. 9-турда "Эль-класико"да Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Роналду Клаудионинг 754 дақиқалик "қуруқ" cериясига барҳам берди.

Энг узоқ "қуруқ" ўйин ўтказган дарвозабон: Абел Резино - 1275 дақиқа
Мадриднинг "Атлетико" жамоаси посбони Резина 1990/91 йилги мавсумда 1275 дақиқа мобайнида ўз дарвозасини "қуруқ" сақлаган. Ушбу рекорд натижани 26 мавсумдан буён ҳеч бир кипер янгилай олмаяпти.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Блогдаги бошқа мақолалар

Испания чемпионатида дарвозабонларнинг рекордлари

Совриндорлар кушандалари ТОП-5

"Реал" рекордлар китоби: Хентодан Касильясгача (1-қисм)

Олий лига-2017. Пенальтидан энг кўп гол урган 6 футболчи

Ла лигада бир мавсумда энг кўп очко жамғарган жамоалар ТОП-10

"Реал"ни энг кўп бошқарган 7 мураббий

"Водий дербилари" чемпиони қайси жамоа?

Испания чемпионатида энг узоқ "қуруқ" ўйин ўтказган 5 дарвозабон

Олий лигада энг кўп гол урган легионерлар ТОП-12

"Водий дербилари" чемпиони қайси жамоа?

Испания чемпионатида энг узоқ "қуруқ" ўйин ўтказган 5 дарвозабон

Олий лигада энг кўп гол урган легионерлар ТОП-12

Александр Гейнрихдан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

"Милан"дан "Интер"га ўтган 8 футболчи

Испания чемпионатида энг кўп "хет-трик"ка эришган 5 футболчи

 Игор Сергеевдан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Роналдунинг ЧЛдаги голсиз cериялари

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (2-қисм)

"Манчестер Юнайтед"дан "Арсенал"га ўтган 6 футболчи

Ғофуров ва Турсуновда гол ёхуд легионерларимиз учун омадли ҳафта

"Милан дербиси"даги энг яхши 5 тўпурар

Мадрид дербисининг 5 тўпурари

Мадрид дербисининг 5 "гвардиячиси"

"Локомотив" - "Металлург" учрашувига оид 20 факт

"Арсенал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган 7 футболчи

"Шўртан" - "Қўқон-1912" учрашувига оид 10 факт

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (1-қисм)

"Олмалиқ" - "Пахтакор" учрашувига оид 10 факт

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (1-ҚИСМ)

"НЕФТЧИ" - "ҚИЗИЛҚУМ" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

РУНИ ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ЖАМОА

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАШЪАЛ" - "БУХОРО" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "АРСЕНАЛ" ТЎҚНАШУВИДА ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ФУТБОЛЧИ

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (2-ҚИСМ)​​​​​​​

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!