Швеция зўр футболчилар тайёрлайдиган мамлакатга айланмоқда

 

Европанинг энг кучли беш мамлакати чемпионатларида юқори ўрин учун курашаётган гранд клублари кейинги пайтда Швецияда тарбияланган футболчиларни ўз сафига қўшиб олишга катта аҳамият бермоқда.

Хусусан, ёзги трансфер вақтида "Манчестер Юнайтед" Златан Иброҳимовични ўз сафига таклиф қилганди. Куни кеча Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси 17 ёшли ҳужумчи Александер Исак билан шартнома тузди.

Энди навбат Италия чемпиони "Ювентус"га келди. Туринликлар Швеция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Робин Квайсонни ўз таркибига олмоқда. Бу футболчи айни пайтда "Палермо" шарафини ҳимоя қилмоқда. "Ювентус" трансфер учун 2,8 миллион евро беради ва мавсум охирига қадар Квайсон "Палермо"да ўйнайверади.

23 ёшли Квайсон Швеция терма жамоасида бешта учрашувда майдонга тушган ва иккита гол урган.

Швеция терма жамоасининг "Палермо"даги яна бир футболчиси Оскар Хильемарк эса "Женоа" жамоасига ўтмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!