Снейдер "Зенит" билан шартнома имзолашга яқин турибди

6 июнь,2017, 20:50 505

Снейдер

Туркиянинг “Галатасарой” клуби ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдер фаолиятини Санкт-Петербургнинг “Зенит” клубида давом эттиришга яқин турибди.

Бир қатор ОАВларнинг хабар беришича, 32 ёшли голландиялик футболчи тез кунларда питерликлар билан уч йиллик шартнома имзолайди. Айтиш лозимки, аввалроқ Снейдерни "Зенит"га жамоанинг янги тайинланган мураббийи Роберто Манчинининг шахсан ўзи таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Снейдер 2013 йилдан буён “Галатасарой” клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсум Туркия суперлигасида жами 28та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 15та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Манчини Снейдерни "Зенит"га таклиф қилмоқчи

Снейдер ван дер Сарнинг рекордини такрорлади