Суарес ҳам ҳеч нима қила олмаган 8 учрашув

“ПСЖ”га қарши ўйинда “Барселона”нинг машхур MSN триоси ҳеч нима қила олгани йўқ. Ушбу трио аъзоси Луис Суарес фаолиятида худди шундай, йирик ҳисобда мағлубиятга учраган ва Суарес “ўзини” кўрсата олмаган ўйинлар сони “ПСЖ” билан ўйинни ҳам ҳисоблаганда 8 тани ташкил этар экан. Қуйида шулар ҳақида ҳикоя қиламиз.

Бундеслига рекордларига назар

“Твенте” 7 – 1 “Гронинген”

Голландия Эредивизиони 2006/07

Голландия Эредивизиони 2006/07

Суареснинг Европадаги илк клуби бу “Гронинген” саналади. Мазкур жамоа сафида бир мавсум тўп сурган Луис ва Эредивизияда 29 учрашув ўтказиб, 10 та гол киритишга муваффақ бўлган. Аммо 2006/07 йилги мавсум 12-турдан ўрин олган “Твенте”га қарши баҳсда “Гронинген” йирик 1–7 ҳисобида мағлубиятга учрайди. Мазкур ўйинда уругвайлик форвард тўлиқ ўйнаган бўлса-да, амалда унинг қўлидан ҳеч нима келмаган.

“ПСВ” 6–2 “Аякс”

Голландия Эредивизиони 2008/09

Амстердам клуби Суарес учун 7,5 млн евро тўлайди ва уругвайлик форвардни ўз сафига қўшиб олади. Янги жамоадаги илк мавсумда Суарес Эредивизионда 33 ўйинда иштирок этади ва 17 бор рақиблар дарвозасини ишғол этади. “ПСВ”га қарши ўйинда Суарес гол киритишга эришади. Аммо унинг голи ғалаба тугул, дуранг учун ҳам камлик қилади ва амстердамликларнинг мазкур мағлубияти ван Гаал бошчилигидаги “АЗ”ни муддатидан олдин чемпион қилган эди.

“Спарта Роттердам” 4–0 “Аякс”

Голландия Эредивизиони 2008/09

Чемпионлик бой берилгач, “Аякс”нинг ўйинида пасайиш юз берди ва жамоа кетма-кет очколар йўқотиши натижасида иккинчи ўринни ҳам бой берган эди. Мазкур ўйинда Луис тўлиқ ўйнаган бўлса ҳам амалда ҳеч нима қила олмаган эди.

ЕЧЛ тарихидаги энг яхши ассистентлар. Топ-5

Уругвай 0–4 Бразилия

ЖЧ–2010 саралаши

Оскар Табарес бошлиқ Уругвай ўз майдонида Бразилияга 0:4 ҳисобида имкониятни бой беради. Кака, Луис Фабиано, Даниель Алвес хамда Хуан Бланколар тўп киритган мазкур учрашувда қаҳрамонимиз ўйинни бошланғич таркибда бошлаб, сўнг ўрнини Эдинсон Каванига бўшатиб берган эди, ўшанда.

“Аякс” 0–4 “Реал”

ЕЧЛ 2010/11

Таркибида Суареси бор бўлган “Аякс” ўз майдонида Мадриднинг “Реал”идан қақшатгич “зарба”ни қабул қилиб олган эди. Бензема, Арбелоа ва Роналду(2 марта)лар зафар қучган ўйинда уругвайлик ҳужумчи 90 дақиқа ичида Касильяс дарвозаси олдида нималардир қилишга ҳаракат қилган бўлсада, амалда ҳеч нарсага эриша олмаган.

“Метин ҳимоя – муваффақият кафолати”ми?

“Тоттенхем” 4–0 “Ливерпуль”

АПЛ 2011/12

Суарес туманли альбионга кўчиб ўтгач ҳам ўзини йўқотиб қўймади. Фақат “қизиллар” либосида АПЛдаги 5-ўйини омадсиз ўтган эди. Боиси, ўша 5-турда “Ливерпуль” меҳмонда “Тоттенхем”дан жавобсиз 4 та тўп ўтказиб юборган эди. Ўйинни тўлиқ ўтказган Луис “шпорлар” дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқа олмаган эди.

“Атлетик” 4–0 “Барселона”

Испания суперкубоги 2015

Суперкубок учун кечган илк ўйинда “Барса” илк дақиқаларданоқ узоқ масофадан тўп ўтказиб юборган. Қолган дақиқалар эса бильбаоликлар ҳужумчиси Адуриснинг бенефисига айланиб кетган эди. Ўшанда Ариц каталонияликлар дарвозасига 3 та тўп киритишни уддалаган эди. Бизнинг қаҳрамонимиз эса майдонда 90 дақиқа тўп сурган бўлсада, Горка Ираисоз дарвозасини ишғол эта билмаган, хаттоки, жавоб беллашувида ҳам.

“ПСЖ” 4–0 “Барселона”

ЕЧЛ 2016/17

Бу беллашувда нафақат, Суарес, балки жамоадаги барча футболчилар умуман ўзларига ўхшашмади. Бир сўз билан айтганда на Суарес ва на Месси ёки Неймар Трапп дарвозаси олдида айтарли вазият ярата билишмади.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!