ЕЧЛ тарихидаги энг яхши ассистентлар. Топ-5

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал учрашувида Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду “Наполи” билан ўйинда жамоадоши Тони Кроосга голли узатмани амалга оширди ва мазкур мусобақа доирасидаги ўйинларда 31-самарали узатмани амалга оширди. Қуйидаги мақоламизда эса айнан клублар миқёсидаги энг нузфузли турнир – ЕЧЛда энг кўп ассистни амалга оширган футболчилар билан таништирамиз.

ЕЧЛда энг кўп гол киритган 5 француз

4-5. Златан Ибрагимович – 22 та ассистентлик

Златанни кўпчилик тўпурар ҳужумчи сифатида билади. Аммо швециялик форвард фақат индивидуал ҳаракатларни амалга оширмайди ва шерикларини узатма билан таъминлашни ҳам “ўрнига” қўяди. Масалан, 2012/13 йилги мавсумда Златан “ПСЖ” сафида ЕЧЛда 7 та голли узатмани амалга оширади. Қайд этиб ўтиш жоиз ўша мавсум ҳеч бир футболчи Ибрагимовичданда кўп ассистентлик қила олмаган эди. Умуман Златан ЕЧЛда 126 та ўйин ўтказган ва 53 та гол киритишга муваффақ бўлган.

ЕЧЛ: Туғилган кунида “дубль” қилганлар

4-5. Месут Ўзил – 22

Ўзил ҳам замонавий футболдаги энг яхши плеймекерлардан саналади. Германиялик футболчи “Реал” сафида 2010/11 йилги мавсумда ЕЧЛда 6 та голга ассистентлик қилади ва ўша мавсум бу борада Ўзилга тенг келадигани топилмайди. ЕЧЛда жами 80 га яқин ўйин ўтказган Ўзил 22 бор шерикларини голли узатма билан таъминлаган.

3. Лионель Месси – 24

Месси сўнгги йилларда фақат ўзининг голеадорлик қобилияти билан эмас, балки, плеймекерлик маҳорати билан ҳам ўз мухлисларини хушнуд этиб келмоқда. Жумладан, 2014/15 йилги мавсумда “Барселона” сафида барча мусобақаларда 18 та самарали тўп узатишни амалга оширади.

“Барселона” дарвозасини ЕЧЛда “илма-тешик” қилган жамоалар

2. Райан Гиггз – 30

Гиггзнинг фаолияти рекордларга тўла. Жумладан, ЕЧЛда энг кўп ассистентлик қилган футболчи ҳам айнан ушбу мусобақада 150 га яқин ўйин ўтказган Гиггзга тегишли эди. Токи…

1. Криштиану Роналду – 31

... Токи Роналду ушбу мавсум фақат голеадорлик эмас, балки, ассистентлик қобилиятини ҳам намойиш этишни бошлаб юборди. Балки, португалиялик юлдузнинг голлари сони бироз камайгани шу билан боғлиқдир. Умуман олганда Роналду ЕЧЛда энг кўп гол киритган футболчи ҳам саналади. Ха, унинг гол+пас тизимидаги натижаларига фақат хавас билан боқиш мумкин.

“Реал” гвардиячилари. Топ-12

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!