Терма жамоамиз аъзоси олти ойлик муддатдан сўнг "Истиқлол" сафига бориб қўшилди
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сервер Жепаров Теҳроннинг “Истиқлол” клуби сафига бориб қўшилди. Ҳамюртимиз қишки трансфер мавсумида эронликлар томонидан тақдим этилган бир ярим йиллик шартномага имзо чеккан эди.
Бироқ ФИФА “Истиқлол” клубининг таркибга янги футболчи қўшиб олиш ҳуқуқини бекор қилгандан сўнг, 34 ёшли ярим ҳимоячи ўзи учун бошқа жамоа топишга мажбур бўлган эди. Шу сабабли, Жепаров Эроннинг яна бир клуби Сепаҳон таркибида олти ойлик муддат давомида ижарада тўп сурди. Ўнта учрашувда майдонга тушган терма жамоамиз аъзоси бир маротаба рақиблари дарвозасини ишғол этди.
Маълумотларга кўра, Сервер Жепаров “Истиқлол” жамоаси билан Арманистонда ўтадиган ёзги ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этади.
Фикрлар